1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонда биринчи марта 15 ёшли беморда жигар трансплантацияси амалга оширилди

Беморга ҳозирда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи марта 15 ёшли беморда жигар трансплантацияси амалга оширилди

 

Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар берди. Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси – ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.

 

Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Академик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.

 

Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди.

 

Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика