1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда футбол ўйини вақтида майдонга вертолёт қўнди

Натижада учрашув тўхтатилган.

Ўзбекистонда футбол ўйини вақтида майдонга вертолёт қўнди

 

Ёшлар ўртасидаги (U21) футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг «Қизилқум» (Навоий) ва «Металлург» (Бекобод) жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида майдонга вертолёт қўнди. Бу ҳақда Бекобод жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Учрашув Навоий вилоятидаги стадионда бўлиб ўтаётган вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг вертолёти дарвоза яқинига келиб қўнган. Натижада футболчилар учрашувни тўхтатишга мажбур бўлишган.

 

Ҳозирча вертолёт нима сабабдан футбол майдонига қўнгани маълум эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика