1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳавони ифлослантираётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

Экополиция 103 та корхонадан, 38 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган.

Ўзбекистонда ҳавони ифлослантираётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

24 ноябрь куни соат 19:00 дан кейин Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида атмосферани муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кенг кўламли экологик назорат рейдлари ўтказилди. Тадбирлар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси — Экополиция ташаббуси билан бошланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Назорат ишлари Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида тузилган тўрт тезкор гуруҳ томонидан олиб борилди. Жараёнга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳам жалб этилиб, уларнинг ҳаракати ўзаро мувофиқлаштирилди.

 

Рейд давомида жами 103 та корхона ва иқтисодий объект текширилди. Натижаларга кўра, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид талабларни бузиш билан боғлиқ 38 та ҳолат аниқланиб, масъулларга 34,8 миллион сўмлик маъмурий жарималар қўлланди.

 

Атроф-муҳитга катта зарар етказгани аниқланган 18 та объектнинг фаолияти эса 10 кунга вақтинча тўхтатилди. Экологик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика