1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади

Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси 2026 йилда Ўзбекистонда ушбу олимпиадани ўтказиш учун ариза берган. Комиссия аъзолари эса IOI 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилишини маъқуллаганини эълон қилди.

Вазирга кўра, олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўқувчилар Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика