Ўзбекистон

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди

Мазкур Қонун билан иккита кодекс ҳамда еттита қонунга ислом банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи янги нормалар киритилмоқда.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди

 

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунчилик ташаббуси муҳокама қилинди. Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистонда ислом банк фаолиятини жорий этишга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда банк тизимини модернизация қилиш, молиявий хизматлар сифатини ошириш ва янги банк инструментларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жараёнда ислом молияси тамойилларига мос муқобил банк хизматларини жорий этиш долзарб масалалардан бири сифатида қайд этилди.

 

Мазкур Қонун билан иккита кодекс ҳамда еттита қонунга ислом банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи янги нормалар киритилмоқда. Хусусан, ислом банк хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи алоҳида лицензия тури жорий этилиб, унга қўйиладиган талаблар белгиланди. Мазкур лицензия асосида банклар тўлиқ ислом банк фаолиятини ёки анъанавий банк хизматлари билан бир қаторда ислом банк хизматларини ҳам амалга ошириши мумкин бўлади.

 

Шунингдек, ислом молиявий фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ҳамда ислом банк хизматларини кўрсатувчи банкларда Ислом молиявий кенгашларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг фаолиятига қўйиладиган талаблар белгиланиши назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, ислом молиявий операцияларининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексига алоҳида боб киритилмоқда. Унга мувофиқ, ислом молиявий фаолиятидан олинадиган даромад солиқ мақсадларида фоиз даромадига тенглаштирилади. Шунингдек, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозларга реализация қилинган товарлар бўйича устама қиймат ҚҚСдан озод этилиши белгиланмоқда.

 

Сенаторлар ушбу Қонун молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш, банк-молия секторида рақобатни кучайтириш, шунингдек, янги стратегик инвесторларни жалб этишга хизмат қилишини таъкидлашди.

 

Муҳокамалар якунида сенаторлар Қонунни маъқулладилар.

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

custom img

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

custom img

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ҳайдовчи эътиборсизлик оқибатида йўл четида ўйнаб турган болаларни кўрмай қолган.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди