Ўзбекистон

Ўзбекистонда жамоатчилик коррупция ҳақида хабар бериш оқибатларидан қўрқади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоатчилик орасида тадқиқот ўтказди.

Ўзбекистонда жамоатчилик коррупция ҳақида хабар бериш оқибатларидан қўрқади

Маълум бўлишича, жамоатчилик кўпинча коррупцияни порахўрлик ва қариндош-уруғчилик деб тушунади.

 

50 фоиздан ортиқ респондентга кўра, коррупция бу мансабни суиистеъмол қилиш ва қариндош-уруғчилик, 40 фоиздан камроғи учун эса қимматбаҳо совғалар бериш ҳисобланади.

 

Тадқиқот хулосасига ёзилишича, аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, балки миннатдорчилик деб билади. Кўпчилик пора олиш (88,4 фоиз) ва пора беришни (68,4 фоиз) қораласа-да, яхши хизмат учун кичик совғалар алмашишни одатийдек қабул қилади.

 

Респондентларнинг 74 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга, жумладан, 82,2 фоизи электрон платформа ёки мобил илова орқали хабар беришга тайёр. 12 фоиз респондент эса коррупция ҳақида хабар беришни салбий ҳолат деб билади.

 

Хабар бермасликнинг асосий сабабларидан бири бу хабар берувчининг ўзи коррупциядан манфаатдорлиги (19,8 фоиз) бўлса, яна бошқа сабаби бу ҳақида кимга мурожаат қилишни билмасликдир (20,4 фоиз).

 

Сўровда қатнашганларнинг ярми хабар бериш оқибатларидан қўрқади. 13,8 фоизи эса миннатдорчилик белгиси сифатида ўзи хоҳлаб пул беришини таъкидлаган.

 

Респондентлар “Суюнчи”, “тўёна”, “раҳмат” кабилар ҳам фақатгина миннатдорлик, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш учун ихтиёрий тарзда амалга оширилишини таъкидлашган.

 

Маълумот учун, мазкур тадқиқот Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш комиссияси, БМТ Сеул сиёсат маркази ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилган.

custom img

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

custom img

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

custom img

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

“Энергосавдо” муҳандиси жаримани камайтириб бериш эвазига пора олаётганда қўлга олинди

У электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаронинг 1,8 млрд сўм миқдордаги жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"