Ўзбекистонда никоҳлар камайди
Бу бўйича рақамлар йилдан йилга пасаймоқда.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Билдирилишича, шаҳар жойларида 91,2 мингта, қишлоқ жойларида эса 85,8 мингта никоҳ рўйхатга олинган.
Никоҳлар сони йиллар кесимида (январь-сентябрь)таҳлил қилинганда аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда 206,8 мингта, 2022 йилда 197 мингта, 2023 йилда 184,5 мингта, 2024 йилда 179,4 мингта, 2025 йилда 177 мингта никоҳ қайд этилган.







