2025 йилнинг январ-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистон бўйлаб 665 мингга яқин янги туғилган чақалоқ Фуқаролик ҳолати давлат органларида рўйхатга олинган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, янги туғилган чақалоқларнинг 343,6 минг нафари (51,7 фоиз) ўғил болалар, 321 минг нафари (48,3 фоиз) қизлардир. Бу ўғил болалар сони қизларга нисбатан 20 мингга яқин кўп эканлигини кўрсатади. Туғилишлар географик тақсимоти бўйича шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасида анча фарқ қайд этилган. Мамлакат шаҳарларида атиги 319,3 минг bola (48 фоиз) туғилган бўлса, қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 345,3 минг нафарни (52 фоиз) ташкил этди. Ушбу статистик маълумотлар мамлакатимизда демографик ривожланишнинг ижобий тенденциясини ва аҳолининг табиий ўсиш суръатларини акс эттирмокда.