Ўзбекистон

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошди?

Рақобат қўмитасига бунга расмий изоҳ берди.

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошди?

 

 

Ўзбекистонда суюлтирилган газ — пропан нархининг ошиши юзасидан Рақобат қўмитаси расмий тушунтириш берди. Қайд этилишича, бозордаги вазият асосан импорт маҳсулот улуши ва унинг нархи ошгани билан боғлиқ. Сўнгги ойларда биржа савдоларида ўртача нархлар айнан импорт пропани ҳисобига шаклланмоқда.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилда биржа орқали жами 358 минг тонна суюлтирилган газ сотилган бўлиб, унинг 61 фоизи маҳаллий, 39 фоизи импорт маҳсулот ҳиссасига тўғри келган. Бироқ август ойидан бошлаб ички бозорда маҳаллий маҳсулот улуши кескин камайган: 2025 йил декабрида 35 фоизга, 2026 йил январь ойининг ўтган қисмида эса 10 фоизгача тушиб кетган. Бунга маҳаллий газнинг асосан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилгани сабаб бўлган.

 

Рақобат қўмитаси маҳаллий пропан нархи деярли ўзгармаганини таъкидлайди. Белгиланган чекловлар сабабли маҳаллий маҳсулот биржада 1 тоннаси 7 миллион сўмдан ошмаган. Импорт пропан эса аввал 8 миллион сўмгача шаклланган бўлса, ҳозирда тадбиркорлар томонидан бошланғич нархлар оширилгани сабаб ўртача 9–9,5 миллион сўмгача етган. Бу декабрь ойига нисбатан қарийб 20 фоиз ўсиш демакдир.

 

Қўмита ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги чакана нархлар бўйича доимий мониторинг олиб борилаётганини билдирган. Айни пайтда пропанда ҳаракатланувчи автомобиллар умумий транспорт воситаларининг 11 фоизини, ушбу ёқилғининг умумий реализациядаги улуши эса атиги 5 фоизни ташкил этади. Расмийлар ижтимоий тармоқларда нархлар бўйича асоссиз ахборот тарқатиш бозор мувозанатини бузиши мумкинлигини айтиб, фуқароларни бундай хабарлардан тийилишга чақирди.

custom img

Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди

Фожиага ҳайдовчининг қувиб ўтиш қоидасини бузиши сабаб бўлган.

custom img

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди

Китоб Яқин Шарқда содир бўлаётган можаролар фонида халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамият касб этади.

custom img

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Фармонга кўра вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахс яна шундай жиноят қилса унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"