Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари ёпиладими?

Божхона қўмитаси айрим божхона постлари ёпилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари ёпиладими?

Аввалроқ Ўзбекистонда «Боботоғ» божхона пункти, «Учтурғон» чегара божхона пости, «Поп» чегара божхона пости, «Ровот» чегара божхона пости, «Риштон» чегара божхона пости, “Бекобод авто” чегара постлари фаолияти тугатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Унга кўра, жорий йилдан бошлаб мазкур чегара ўтказиш пунктларида синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ишлари фақат чегара қўшинлари томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек, Масофавий электрон декларациялаш (МEД) тизими фаолияти қайта ташкил этилади. Жумладан, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги МEД божхона постлари фаолияти тўхтатилади.

 

Тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари “Божхона расмийлаштируви маркази”га, шунингдек иш ҳажми юқори бўлган бошқа божхона постларига ўтказилиши белгиланган.

 

Мазкур хабарлар юзасидан Zamon.uz нашри Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев билан боғланди. Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17 декабрдаги ПФ–250-сонли “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ишлари чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

 

Бу эса мазкур божхона постлари тугатилишини англатмайди. Аксинча, бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомилларининг чегара қўшинларига ўтказилишини назарда тутади.

 

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси жамоатчиликни нотўғри ва тасдиқланмаган хабарлар билан чалғитмасликка чақирди.

 

Таъкидланишича, мазкур чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради.

custom img

“Томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга чақирамиз”

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон ва Покистон ўртасидаги отишмага муносабат билдирди.

custom img

Адлия вазирлиги “KIAК9”ни эгасига қайтариб берди

Вазирликнинг маълум қилишича, вақтинча текин фойдаланиб туриш учун таклиф таклиф қилинган автотранспорт воситасидан вазирликда фойдаланиш зарурати қолмаган.

custom img

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

ИИВ ва Бош прокуратура унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

custom img

“Арзимас жарима” билан қутилдим деган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда “кичик жарима билан қутилдик” дея баёнот берган ҳайдовчи иши кассация тартибида қайта кўриб чиқилди.

custom img

Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси 15 минг доллар олиб, қочишга уринган пайтида қўлга олинди

У иккита уйнинг ертўла қисмини ижарага бериш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 км магистраль йўл капитал таъмирга киради.

custom img

Сурхондарёда сўнгги 9 йилда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ҳудудда камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш, Термиз, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ ва Музработни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

custom img

Бухорода “Халқ банки” мансабдори, Сирдарёда МЧЖ менежери пора билан қўлга тушди

Кредит ва уй-жой субсидияси сохталаштирилиши бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари ёпиладими?