Ўзбекистон

Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси 15 минг доллар олиб, қочишга уринган пайтида қўлга олинди

У иккита уйнинг ертўла қисмини ижарага бериш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси 15 минг доллар олиб, қочишга уринган пайтида қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 2025 йилнинг сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур туманида прокурор ёрдамчиси лавозимида ишлаган, ҳозирда Учтепа туманида шу лавозимни эгаллаган шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганлигини рўкач қилиб, ундан 15 минг АҚШ долларини ўзига тегишли автомашинада олиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан прокурор ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

custom img

Тошкентда тақиқланган жойда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Эндиликда пиёдалар йўлаклари, бекатлар ва тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган ҳудудларда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.

custom img

Самарқанд 2026 йилда йирик экологик форум ва кўргазмага мезбонлик қилади

Самарқандда ўтказиладиган “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси, GEF VIII Ассамблеяси ҳамда “Green University” ва “яшил” техникумлар фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

custom img

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

200 кВт дан 500 кВт гача электр энергиясига 900 сўмдан тўланади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникаларни кўздан кечирди

Бухорода ўтган асрда очилган боғча қайта қурилиб, икки йил ичида 36 та поликлиника реконструкция қилинади.

custom img

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмайди.

custom img

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда жами 5 кг гашиш олинган бўлиб, мазкур моддалар қўшни давлатдан олиб кирилган.

custom img

Фарғонада “Соғлиқ учун 5 минг қадам” марафони ўтказилди

Вазирлик тизими вакиллари 6 та спорт тури бўйича беллашдилар.

custom img

Республика бўйлаб 12 кунда болаларни меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди

Текширувларда 3872 нафар бола сиғимидан ортиқ транспортларда олиб кетилгани маълум бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"