Ўзбекистон

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 км магистраль йўл капитал таъмирга киради.

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги Сурхондарё вилоятини йўл ва транспорт инфратузилмаси жиҳатидан ривожлантириш бўйича йиғилишида транспорт масалаларини ҳудуднинг энг оғриқли муаммоларидан бири экани қайд этилди.

 

Икки йил олдин Осиё тараққиёт банки билан 183 миллион доллар ҳисобига Бойсун ва Деновни боғловчи йўлнинг 111 километр қисмини цемент-бетон қопламага ўтказиш лойиҳаси бошланган. Бу йўл ишга тушса, юк ташиш ҳажми икки баравар ошади ва вақт 3 соатдан 1,5 соатга қисқаради.

 

Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 километрли магистраль йўл 30 йилдан буён капитал таъмирланмаган. Мутасаддиларга қурилиш ишларини уч ой ичида бошлаш топширилди.

 

Тошкент–Термиз йўналишидаги йўловчи поезди 14 соатдан кўп ҳаракатланади. Кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиш бўйича келишувга эришилган. «Тошғузор–Бойсун–Қумқўрғон» участкасини тезюрар поездга мослаш бўйича лойиҳа шу йил бошланади, 103 километр бўлган «Қумқўрғон–Қудуқли» темир йўлини электрлаштириш ишларига киришилади.

 

Йиғилишда Термиз–Истанбул ва Термиз–Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилиши белгиланди. Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсундан кунига 100 минг одам вилоят марказига енгил машинада келиб-кетмоқда. Сурхондарёга олиб келинаётган 125 та автобус биринчи навбатда ушбу йўналишларга йўналтирилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.