Ўзбекистон

Сурхондарёда сўнгги 9 йилда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ҳудудда камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш, Термиз, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ ва Музработни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

Сурхондарёда сўнгги 9 йилда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди. Давлат раҳбари вилоятни табиати гўзал, руҳи бақувват ва ғайрати баланд инсонлар юртига айлантириш аҳамиятини таъкидлаб, Сурхондарёни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демаклигини қайд этди.

 

Ўтган даврда вилоятда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди. Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия ва бошқа давлатлар билан 10 миллиард долларлик инвестиция ва савдо келишувлари амалга оширилди. Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди ва 448 таси таъмирланди, қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди.

 

Бу даврда 688 та кўп қаватли уй қурилиб, 32 минг оила янги яшаш жойига кўчиб ўтди. Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Бойсун туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинди. Термиз шаҳри ва 10 туман аҳолиси учун ичимлик сув таъминоти яхшиланиши “Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси орқали таъминланди.

 

Йиғилишда вилоят ҳокими ва туман раҳбарларига 2026 йилда инвестицияларни 3 миллиард долларга, экспортни 1 миллиард долларга етказиш вазифалари белгиланди. Камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш ва Термиз, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ ва Музработни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Ҳудуд иқтисодиётида саноат улуши сўнгги 9 йилда 5 карра ўсиб, 10 фоизга етди, аммо бу ҳали етарли эмас. Вилоятда 100 миллион тонна кўмир захираси мавжуд бўлиб, йилига атиги 1 фоизи қазиб олинмоқда. Жорий йилда Бойсундаги «Санжар», Олтинсойдаги «Оқсув» ва келаси йилда «Фангарт» конларида кўмир қазиб олиш ишларини бошлаш топширилди.

 

Шунингдек, жанубий Африканинг «Сосол» компанияси кўмирдан полипропилен, полиетилен ва каучук ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган. Хитойлик инвесторлар Сариосиёдаги «Қоракон», «Жемсонит», «Чуқур» ва «Байрам-1» конларига 1 миллиард доллар киритишга тайёр. Ушбу захиралар электротехника, қурилиш материаллари, кимё, металлургия ва автомобилсозлик тармоқлари учун хомашё базасини таъминлайди.

 

Бойсундаги «Безактоп» конида сифати Эрон, Туркия ва Италия билан рақобатлаша оладиган табиий тош захиралари ўрганилмаган. Геология ишларини бошлаш ва конлар атрофида саноат корхоналарини жойлаштириш, камида 200 миллион долларлик лойиҳаларни шакллантириш топширилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.