Ўзбекистон

Бухорода “Халқ банки” мансабдори, Сирдарёда МЧЖ менежери пора билан қўлга тушди

Кредит ва уй-жой субсидияси сохталаштирилиши бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Бухорода “Халқ банки” мансабдори, Сирдарёда МЧЖ менежери пора билан қўлга тушди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида мансабдор шахсларнинг фирибгарлик ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Бухоро вилоятида АТ “Халқ банки” Ромитан шаҳридаги стандарт банк хизматлари маркази шоъба мудири хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда бошқа тижорат банкида иш олиб борувчи танишлари орқали 800 млн сўм миқдоридаги кредит маблағини ажратиш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у 1 000 АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланган. Мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 192 прим 9-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, тадбиркорлик субъектларига микроқарзлар бериш билан шуғулланувчи МЧЖнинг Гулистон шаҳар филиали менежери ўзининг ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, Оқолтин туманида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда уй-жой олиши учун субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 96 млн сўм олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.