Ўзбекистон

Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси тайёрланмоқда

Лойиҳа айни пайтда масъул қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси тайёрланмоқда

Эндиликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификaция қилиш назарда тутиляпти. Тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган мазкур кодекс лойиҳасининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиш, хусусий мулкни, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.  

 

Кодекс лойиҳаси билан тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлик, тадбиркорлик эркинлиги, субъектлар тенглиги, ҳалол рақобат, виждонлилик презумпцияси, коррупциядан холилик каби асосий принциплари мустаҳкамланмоқда. Амалда тоифа сифатида фақат кичик тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлган бўлса, энди тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда.  

 

Шунингдек, 39 та давлат органининг 147 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 20 турдаги текширувлар рўйхатлари мазкур кодексга илова сифатида тасдиқланиб, рўйхатга киритилмаган барча текширувлар Бизнес-омбудсман билан келишилган тартибда амалга оширилиши таклиф этилмоқда.  

 

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида масъул қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"