Ўзбекистон

Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди

Нафақаларни олиш учун суғурта стажи ҳомиладорликда камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизликда камида 6 ой бўлиши керак.

Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 17 декабрда қабул қилинган 796-сонли қарор билан “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:

  • 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
  • 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.

 

Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:

  • давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
  • суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда;
  • юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
  • ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.

 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.

 

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:

  • 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз;
  • 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз;
  • 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз.

 

Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"