Сиёсат

Ўзбекистондаги афғонлар иш билан таъминланди

Бу ҳақда БМТнинг Тараққиёт дастури хабар берди.

Ўзбекистондаги афғонлар иш билан таъминланди

 

Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган 400 дан ортиқ Афғонистон фуқаролари республика жанубидаги Сурхондарё вилоятини кўкаламзорлаштириш лойиҳасига жалб этилди, деб хабар қилди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

 

Хабарга  кўра, Ўзбекистон Табиий ресурслар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари Ўзбекистон ва Афғонистон фуқаролари иштирокида амалга оширилаётган ўрмонларни барпо этиш бўйича қўшма лойиҳа натижалари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

 

“Лойиҳа Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида Ўзбекистондаги афғон қочқинлари ва мезбон жамоаларнинг ҳимояга муҳтож қатламини нақд пул ва бошқа тўлов механизмларидан фойдаланган ҳолда ўрмонларни қайта тиклаш ишларига жалб этиш орқали фавқулодда инсонпарварлик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган”, дейилади БМТ Тараққиёт дастури матбуоти хабарида.

 

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, лойиҳага 413 нафар афғонистонлик қочқин (113 нафар аёл ва 300 нафар эркак) ҳамда 194 нафар маҳаллий аҳоли жалб этилган.  2,5 минг туп дарахт, 287 минг туп саксовул кўчати экилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"