Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони очиқланди
Уларнинг 92 фоизига бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

Республикада кўп қаватли уйлар сони қарийб 42 мингга етган бўлиб, уларнинг 92 фоизига 821 дан ортиқ бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йил давомида республикадаги бошқарув ташкилотларининг қарийб 60 млрд сўм маблағлари ҳисобидан 2 888 та кўп квартирали уйни таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланган ҳамда унинг доирасида 2 283 та кўп картирали уйларда таъмирлаш ишлари якунланган.
Шундан 934 та уйнинг том қисмида мукаммал ва жорий, 1 246 та кириш йўлакларида, 1085 та уйнинг ертўла ва уй ички муҳандислик-коммуникацияларида таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Кириш йўлакларига 270 та кодли темир эшиклар ўрнатилган ва 4 851 та энергия тежамкор сенсорли лампалар ўрнатилган. Бундан ташқари, 54 мингдан ортиқ электр тақсимловчи шитьлар жорий ва мукаммал таъмирланган.







