1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга 11 ойда 10,7 миллион сайёҳ ташриф буюрди

Ички туризмда 23,7 млн сафар амалга оширилди, инфратузилма кенгайтирилди ва минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистонга 11 ойда 10,7 миллион сайёҳ ташриф буюрди

 

2025 йилнинг январь–ноябрь ойлари якунларига кўра, мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатларига эришилди. Ҳисобот даврида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Натижада туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114 ва 144 фоизни ташкил этди.

 

Ички туризмни ривожлантириш бўйича “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида аҳолининг турли ҳудудларга ташрифлари 23,7 миллион мартани ташкил этиб, белгиланган режа 114,8 фоизга бажарилди.

 

Ҳудудларда янги туристик инфратузилмани ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Жумладан:

  • 954 та янги жойлаштириш воситаси ишга туширилди ва уларнинг умумий сони 6861 тага етди;
  • Жойлашув ўринлари сиғими 183,9 минг ўринга етказилди;
  • 662 та янги туристик ташкилот ва турагентликлар ташкил этилди, жами сони 4348 тага етди;
  • Республика бўйлаб 4345 нафар гид-экскурсовод фаолият олиб бормоқда, шу даврда 375 нафар янги гидлар тайёрланди.

 

Туризм соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш доирасида берилган тавсиялар асосида 784 та санитария-гигиена шохобчасида шароитлар яхшиланди.

 

Инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш натижасида 421 та лойиҳа амалга оширилиб, 6313 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 

2025 йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар туризмни мамлакат иқтисодиётининг етакчи драйверларидан бирига айлантириб, Ўзбекистоннинг халқаро туристик майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва хизматлар экспортини кенгайтиришга хизмат қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика