1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзбекистонга ҳар сафар ўзгача туйғу билан келамиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Тошкентдаги Маслаҳат учрашувида дўстлик ва ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишини таъкидлади.

“Ўзбекистонга ҳар сафар ўзгача туйғу билан келамиз” — Садир Жапаров

16 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга илиқ қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, қардош юртга доим алоҳида туйғулар билан ташриф буюришини айтди. Шунингдек, Самаркандда ЮНEСКО Бош ассамблеясининг 43-сессиясини муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

 

Жапаровнинг таъкидлашича, бугунги кунда Марказий Осиё олдида янги имкониятлар очилмоқда ва минтақада ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан муҳим. У ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш, “Марказий Осиё +” форматлари доирасида ягона позиция билан чиқиш ташаббусини илгари сурди. Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш ўзаро тараққиётнинг асосий омили экани қайд этилди.

 

Транспорт йўлакларини кенгайтириш, туризм оқимини ошириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳам минтақавий интеграциянинг муҳим йўналишларидан бири сифатида тилга олинди. Жапаров Қирғизистон келаси йилда олтинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига мезбонлик қилишини эслатиб, қўшни давлатларни ушбу йирик халқаро тадбирга таклиф қилди. У якунда Ўзбекистоннинг самарали раислигини юқори баҳолаб, барча келишувларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика