Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади.
15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундуз кунлари эса 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Йўлларда яхмалак кузатилади.


