1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистонлик спортчилар Токиодаги Олимпиадага 500 қути палов олиб борган

Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ўзбек палови ва нон олиб борган.

Ўзбекистонлик спортчилар Токиодаги Олимпиадага 500 қути палов олиб борган

Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

 

Япония пойтахти Токио шаҳрида давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларида иштирокини бошлаган ўзбекистонлик спортчилар кунчиқар мамлакатга 500 қути палов ва нон олиб борган.

 

«Биз Самарқанд услубига хос бўлган анъанавий паловимизни олиб келдик. Ҳаммаси бўлиб 500 га яқин қути. Шунингдек, биз 200 га яқин нон ва мол гўшти олиб келганмиз. Буларни Олимпия қишлоғидаги бошқа спортчилар билан бўлишамиз, масалан, яқинда рус спортчиларига бир нечта нон улашдик», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси делегацияси «ТАСС»га берган интервьюсида.

 

Ўзбекистонлик спортчилар Токио ўйинларида иккита медални қўлга киритди. Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Олимпия чемпиони бўлган бўлса ,  дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасида жами 71 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика