1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси ижтимоий тармоқдан фойдаланади?

Мессенжер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони маълум қилинди.

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси ижтимоий тармоқдан фойдаланади?


Бугун, 31 январь куни Олий Мажлис Сенатида Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

 

Йиғилишда бутунжаҳон интернет тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала дастлабки тарзда муҳокама этилган.

 

Статистик маълумотларга кўра:

Телеграмда –  18 миллион,
Одноклассникида – 16,7 миллион,
Фейсбукда – 4,7 миллион,
Инстаграмда –  3,7 миллион,
Вконтактеда – 2,6 миллион,
Линкедлнда – 288 минг,
Твиттерда  –  51,6 минг нафар

ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилади.


2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолат аниқланган ва 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика