Жаҳон

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШнинг йирик денгиз портлари тобора кўпроқ киберҳужумларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Техас штатида жойлашган Корпус-Кристи портига ҳар куни юзлаб, айрим ҳолларда минглаб киберҳужум уринишлари амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг хом нефть экспорти бўйича энг йирик маркази ҳисобланган ушбу портда хакерлар турли усуллар, жумладан, паролларни бузиш ва раҳбарлар номидан сохта хабарлар юбориш орқали тизимларга киришга уринмоқда.

 

Лос-Анжелес порти эса август ойида 120 миллиондан ортиқ киберҳужум уринишини қайтарган. Ҳужумлар орасида тармоқ тизимларига рухсатсиз кириш, маълумотларни ўғирлаш ва зарарли дастурлардан фойдаланишга уринишлар бўлган.

 

Financial Times ёзишича, АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, 2025 йилда денгиз транспорти инфратузилмасига оид киберинцидентлар сони аввалги йилга нисбатан 17 фоизга ошган.

 

Мутахассислар портларнинг рақамли тизимларига муваффақиятли ҳужум қилиниши юк ташиш жараёнларини тўхтатиб қўйиши, энергия ресурслари экспортига зарар етказиши ва денгиз транспорти хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.