1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзметкомбинат” раҳбарияти номидан ёлғон хабарлар тарқатилмоқда

Сохта ахборотлар юзасидан расмий баёнот берилди.

“Ўзметкомбинат” раҳбарияти номидан ёлғон хабарлар тарқатилмоқда

 

Сўнгги кунларда Телеграм мессенжери орқали «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси — Бош директор номидан корхона фаолияти ва ходимларига оид турли мазмундаги ёлғон ахборотлар тарқатилаётгани аниқланмоқда.

 

«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо мос келмаслигини ҳамда жамият раҳбарияти ва унинг расмий позициясини ифодаламмаслигини маълум қилади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган расм ва ундаги матнлар сохта бўлиб, корхона раҳбарияти ҳамда унинг расмий фаолиятига ҳеч қандай алоқага эга эмас.

 

Шу муносабат билан «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти барча ходимлар ва кенг жамоатчиликни фақат жамиятнинг расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинадиган маълумотларга ишонишга, тасдиқланмаган ва шубҳали хабарларга алданмасликка ҳамда уларни тарқатмасликка чақиради.

 

Маълумот учун, жамият фаолиятига оид расмий ахборотлар фақат «Ўзметкомбинат» АЖнинг расмий Телеграм канали ва бошқа тасдиқланган ахборот ресурслари орқали бериб борилади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика