Папалик тахтига асосий даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Янги Папа сайлови сиёсий-динлараро аҳамиятга эга бўлади.

Франсиск Папанинг эҳтимолий вориси сифатида бир неча номзодлар тилга олинмоқда. Энг асосий даъвогарлардан бири — Ватикан давлат котиби, кардинал Петро Паролин, ҳамда Папанинг Украина бўйича махсус вакили, кардинал Маттео Дзуппидир.
Шунингдек, Африка ва Осиё минтақаларидан ҳам номзодлар бор. Улар орасида Конгодаги Киншаса архиепископи Фридолин Амбонго Безунгу ва Филиппиннинг собиқ митрополити Луис Антонио Гоким Тагле алоҳида эътиборга сазовор.
Бошқа эҳтимолий даъвогарлар сифатида Буюк Британиядан кардинал Тимоти Редклифф, АҚШдаги Апостол нунциуси Кристоф Пер, ҳамда Венгриядан кардинал Петер Эрдё кўрсатилмоқда. Янги Папа сайлови катта диққат ва сиёсий-динлараро аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.






