Парадга кучуги билан борган Лукашенко, оёқ кийими йўқолган аскар, Мирзиёев совға қилган куртка...
Москвада Ғалабанинг 79 йиллиги қандай нишонланди?

9 май куни Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Гвинея-Бисау, Лаос ва Куба давлатлари Президентлари ҳам кузатди.

Лукашенко парадга Шавкат Мирзиёев олиб борган курткани кийганини айтди.
“Бахтимга Мирзиёев куртка олиб келган экан, бўлмаса у ерда совуқдан қотиб қолардим”, — дейди Лукашнеко.

Шунингдек, Лукашенко парадга Шпиц зотига мансуб Умка лақабли кучуги трибунада кўринди.
Шпиц парадда “биринчи бор қатнашиши эмас”, шунинг учун уни боғлаб қўйишмайди, деди Беларусь делегацияси.

Ижтимоий тармоқларда тадбирда иштирокчи аскарлардан бирининг оёқ кийими тушиб қолгани акс этган видео ҳам тарқалди.




























