1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди

У ихтиёрий равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этганини маълум қилган.

Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди

Уруш ҳаракатларида қатнашган ва ёлланма жангчиликда айбланган яна бир Ўзбекистон фуқароси жазоланди.

 

Иш материалларига кўра, 25 ёшли айбланувчи 2021 йилда иш излаб Россияга йўл олган. 2022 йил февралда унинг қариндоши унга “енгил” иш ва яхши маош таклиф қилади. Шу мақсадда улар Москвадан Тулага йўл олишади. Йўлда ҳужжатлар ва шахсий тинтув текшируви пайтида қариндошидан героин топилади. Айбланувчининг сўзларига кўра, ундан ҳеч нарса топилмаган бўлса-да, уни ҳам айбдор деб топишган ва 10 йилга озодликдан маҳрум этишган.

 

Колонияда бўлганида муассаса ходимлари унга жанг ҳаракатларида қатнашгани учун 1,8 миллион рубль ва фуқаролик беришни мунтазам таклиф қилиб турган. Босимга дош беролмай, 2024 йил октябрда у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. 2025 йил январда эса Донецк вилояти Торецк шаҳри атрофидаги жанговар ҳаракатлар пайтида граната парчалари билан жароҳат олган.

 

У Донецк госпиталига етказилган. Орадан вақт ўтиб, бошқа шифохонага олиб кетилаётганида қочиб кетган. Москвага етгач, Ўзбекистон элчихонасига бориб, ватанга қайтишда ёрдам сўраган.

 

Мамлакатга қайтиб келгач, у ихтиёрий равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этганини маълум қилган.

 

Каттақўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди фуқаро М.К.ни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика