1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Доҳада Қатар ва Туркия воситачилигида музокаралар ўтказилди.

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Доха шаҳрида Қатар ва Туркия воситачилигида Покистон ҳамда Афғонистон вакиллари ўртасида ўтган музокаралар якунлари бўйича томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва барқарор тинчликни таъминлаш механизмларини яратиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Orda.kz нашри Қатар Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

 

Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Асиф музокаралар давомида тегишли келишув имзоланганини тасдиқлади. Унга кўра, икки давлат делегациялари 25 октябр куни Истанбулда учрашиб, қўшимча музокаралар ўтказади.

 

Маълум қилинишича, 11 октябр куни Покистон-Афғонистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлар оқибатида ўнлаб аскарлар ҳалок бўлган. “Толибон” бу ҳаракат Покистон томонидан Афғонистон ҳаво ҳудудининг бузилиши ва бозорга берилган ҳаво зарбасига жавоб сифатида амалга оширилганини билдирган.

 

Покистон эса афғон кучларини тинч аҳолини нишонга олишда айблаб, бунга “қатъий жавоб” берилишини маълум қилган.

 

Аналитиклар фикрича, можаронинг кескинлашуви Покистонни маҳаллий “Толибон” ҳаракатини қўллаб-қувватлашда айблаётган Афғонистон ҳамда Ҳиндистон ўртасидаги дипломатик яқинлашув фонида юз берган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика