Ўзбекистон

Президент “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун уч ой ўтгач кучга киради.

Президент “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунни имзолади

 

Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

 

Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

 

Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

 

— Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

 

— Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

 

Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

 

—Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;

 

—Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;

 

—Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.

 

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

 

Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида “эксроу” хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, “эксроу” хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"