Ўзбекистон

Президент ички туризмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Энди республикада 12 та туризм марказлари ташкил этилади.

Президент ички туризмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

 

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

 

Ўзбекистонда тарихий, маданий ва хушманзара гўшалар кўп. Уларда шароит яратилса, сайёҳларни янада кўпроқ ва йил давомида жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда Президент топшириғига асосан, туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Унга кўра, сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган 12 та туман ва шаҳарда туризм марказлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бундай марказларда туну кун ишлайдиган ресторан, кафе, соғломлаштириш ва бассейн хизматлари бўлади.

 

“Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” каби курорт зоналари ҳамда кўнгилочар мажмуаларда халқаро брендлар, миллий ипак матолари, сувенир, заргарлик маҳсулотлари ва олтин қуймалар дўконлари ташкил этилади. Бунинг учун 2027 йил 1 январгача туризм марказларидаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғини белгиланган миқдордан 90 фоизга камайтириш, 2026 йил 1 мартгача заргарлик ва олтин маҳсулотлари учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва технологияларни божхона божидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб, “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастури амалга оширилади. Унга кўра, вилоятлараро туризм объектларини ўзаро боғловчи “республика туризм ҳалқалари” ҳамда туман ва шаҳарлар ўртасида “ҳудудий туризм ҳалқалари” ташкил этилади. Туризм қўмитаси томонидан Туристик йўналишларнинг ягона реестри юритилади.

 

“Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат” дастури амалга оширилади. Масалан, баҳор ва куз фаслларида экологик, экстремал, тиббий ва соғломлаштириш, ёзда сув ҳавзалари ва оромгоҳлар, қишда экстремал туризм ва тоғ-чанғи зоналарининг имкониятлари тарғиб қилинади. Мазкур туризм мавсумларининг очилиши учун фестиваллар ташкил этилади.

 

Ҳар икки йилда май ойида мукофот жамғармаси 2 миллион доллар бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталиги ўтказилади.

 

Мамлакатнинг туризм салоҳиятини чет элларда тарғиб қилиш учун Туризм қўмитасининг “туризм вакиллари” институти жорий этилади.

 

Шунингдек, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, тиббиёт туризмини ривожлантириш, туризм таълимига халқаро тажрибани жорий қилиш чоралари кўрилади.

 

Ҳудудларда кемпинг, ўтов, экоуй ва хостеллар, меҳмонхоналарда бассейн қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳмонхона ва савдо мажмуалари, бассейн ва аквапарклар учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар 2 йилга божхона божлари тўлашдан озод этилади.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, экотуризмни янада кенг ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар саёҳати учун ҳам зарур шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"