1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Мирзиёев ва “BlackRock” раҳбарияти билан инвестициявий ҳамкорлик муҳокама қилинди

Давосдаги учрашувда Ўзбекистонга йирик сармояларни жалб этиш масалалари диққат марказида бўлмоқда.

Президент Мирзиёев ва “BlackRock” раҳбарияти билан инвестициявий ҳамкорлик муҳокама қилинди

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Давос шаҳрига амалий ташрифи доирасида дунёдаги энг йирик инвестиция компанияларидан бири — “BlackRock” компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебаё Огунлеси билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Учрашувда “BlackRock” билан илгари эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Президент Ўзбекистон очиқ ва узоқ муддатли инвестицияларга тайёр эканини таъкидлади.


Томонлар компаниянинг Ўзбекистондаги муҳим иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, «БласкРоск»нинг мамлакатдаги айрим корхоналар капиталига кириши ва қўшма инвестиция механизмларини йўлга қўйиш ташаббуслари муҳокама қилинди.


Шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро экспертиза ва илғор тажрибани жалб этиш масалалари қўллаб-қувватланди. Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва аниқ лойиҳалар бўйича ишлашни давом эттиришга келишиб олдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика