Ўзбекистон

Президент Қарши шаҳридаги телевизор ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

Кичик саноат зонаси йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Президент Қарши шаҳридаги телевизор ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

 

Бу ерда ҳозирча 2 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Жорий йил охирига қадар яна 2 та лойиҳа ишга туширилади ва умумий иш ўринлари сони 1 минг 500 тага етади.

 

Ўтган йили фаолият бошлаган “Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона JVC, TCL, Zimmer ва бошқа брендларнинг аудитидан ўтиб, шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион доллар маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 6 миллион долларга етказиш режа қилинган.

 

Бу ерда 70 та иш ўрни яратилган. Яқинда плата териш ҳамда пластик қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва яна 30 та янги иш ўрни яратилади.

 

Президент электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

custom img

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

Янги тартибга кўра, мурожаатлар автоматлаштирилган тизимда текширилиб, 1 иш кунида жавоб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

Шунингдек, жорий йилда 13 та янги гидроэлектр станцияни ишга тушириш ва юзлаб иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

custom img

Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин юз берди

Воқеа жойига қутқарув экипажлари етиб борган ва ёнғин қуршаб олинган.

custom img

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.

custom img

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Жанжал пул олди-берди масаласидаги зиддият туфайли юз берган.

custom img

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Депутат радарлардаги хатоликлар сабаб нотўғри қўлланилган жарималар ҳайдовчиларга қайтарилиши кераклигини айтди.

custom img

Тошкентда профилактика инспекторлари ногиронлиги бўлган аёлни калтаклагани рад этилди

Тошкент шаҳар ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди

У аввал Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"