Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон божхона хизмати ходимларига табрик йўллади

2025 йилда божхона органлари томонидан 76,2 триллион сўм тўлов ундирилиб, 1,8 тонна гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон божхона хизмати ходимларига табрик йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан барча божхона ходимларини, офицер ва генералларни, шунингдек соҳа фахрийлари ва тажрибали ходимларни самимий қутлади.

 

Давлат раҳбари табрик сўзида мустақиллик йилларида божхона органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва чегараларни дахлсиз сақлашда ишончли таянч бўлиб келганини алоҳида таъкидлади. Янги Ўзбекистон шароитида божхона тизими замонавий, очиқ ва самарали тизимга айланган, рақамлаштириш, бюрократия камайтириш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

2025 йилда:

  • 76,2 триллион сўм божхона тўловлари ундирилиб, бюджет даромадларидаги улуши 25 фоизга етди,
  • 1,2 триллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди,
  • 1,8 тонна гиёҳвандлик ва 1,1 тонна психотроп моддалар ноқонуний муомаласидан ҳимоя қилинди,
  • Декларацияларнинг 20 фоизи инсон омилисиз амалга оширилди, расмийлаштириш вақти 40 фоизга қисқартирилди.

 

Шунингдек, Президент божхона лабораторияси ва кинология марказининг минтақавий филиал мақомига эга бўлиши, Божхона институтининг “PICARD” дастури стандартлари бўйича аккредитациядан ўтиши, идоранинг Аудит қўмитаси аъзолигига сайланиши каби ютуқларни алоҳида қайд этди.

 

Давлат раҳбари ходимларни соҳани ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва меҳнатни рағбатлантиришга доимий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади, шунингдек, хизмат чоғида ҳалок бўлган мард ходимлар хотирасини ҳурмат билан ёдга олди.

 

Шавкат Мирзиёев барча божхона ходимларига мустаҳкам соғлиқ, хонадонларга файз-барака ва шарафли хизматларида янги ютуқлар тилади.

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

custom img

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

custom img

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ҳайдовчи эътиборсизлик оқибатида йўл четида ўйнаб турган болаларни кўрмай қолган.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон божхона хизмати ходимларига табрик йўллади