Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади

Давлат раҳбари унга соғлик, фаровонлик ва Қирғизистон халқига равнақ тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.

 

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар олиб борилмоқда.

 

Йирик стратегик лойиҳалар, жумладан, “Ўзбекистон - Қирғизистон – Хитой” темир йўли ва Қамбарота ГEС-1 қурилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда.

 

Етакчилар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Ҳўрмуз бўғозида кемаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланиши учун мамлакатлар бож тўлашга мажбур бўлади.

custom img

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев суҳбатлашди

Мулоқотда Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади