Сиёсат

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

АҚШ президенти Доналд Трампнинг жамоаси ва тарафдорлари орасида ички келишмовчилик юзага келди. Бу ҳақда Bild нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Номаълум манбаларга кўра, Трамп яқинда ўзининг йирик ҳомийларидан ким уни ворис сифатида энг яхши қўллаб-қувватлаши мумкинлигини сўраган. Трамп ворис сифатида АҚШ витце-президенти Жей Ди Вэнс ёки Давлат котиби Марко Рубиони назарда тутган. 

 

Манбаларнинг таъкидлашича, ҳомийларнинг аксарияти деярли бир овоздан Давлат котибини қўллаб-қувватлаган.

 

Бироқ, MAGA (“Американи яна буюк қил”) ҳаракати тарафдорлари орасида Венс кўпроқ машҳур. Эмерсон коллежи сўровнома маркази ўтказган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, республикачилар орасида Вэнснинг қўллаб-қувватлаш рейтинги 52% ни ташкил қилиб, Рубио атиги 20% билан ортда қолмоқда.

 

“Бу вазият Трамп жамоаси ичидаги ички зиддият ва қарама-қарши фикрларни яна бир бор очиб қўйди”, деб ёзмоқда нашр.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild | Zamon.uz