Сиёсат

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Ҳўрмуз бўғозида кемаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланиши учун мамлакатлар бож тўлашга мажбур бўлади.

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Эрон парламенти вакили Сомаяҳ Рафаий маълум қилишича,  қонун чиқарувчилар Ҳўрмуз бўғози учун бож ундириш таклифини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Таклифга кўра, агар Ҳўрмуз бўғози кемаларнинг хавфсиз ўтиш йўли, энергия транзити ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатилса, мамлакатлар Эронга бож ва солиқ тўлашга мажбур бўлади.

 

ISNA ахборот агентлигининг хабар беришича, Рафаий Теҳроннинг Валиаср майдонида бўлиб ўтган оммавий йиғилишда Эроннинг “Ҳўрмуз бўғози хавфсизлигини таъминлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишдаги ваколати”ни таъкидлаган.

 

“Биз душманларимизни аввалги қулайликлардан маҳрум этдик, бу ҳолатга чидашга уларнинг сабри етмайди. Худо хоҳласа, бу уруш Эроннинг ишончли ва қатъий ғалабаси билан якунланади. Шундан сўнг Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш душманларимиз учун қийинчиликлар туғдиришда давом этади,”— деди Рафаий.

 

Бу таклиф минтақадаги глобал транзит ва энергия йўлларини назорат қилиш бўйича Эроннинг сиёсий стратегиясини акс эттирувчи муҳим чора сифатида баҳоланмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда | Zamon.uz