Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

 

Маълумотларга кўра, янги таҳрирдаги конституция 90 фоиз овоз билан маъқулланган.

 

Евроосиё интеграцияси институтига кўра, янги Конституцияни қабул қилиш учун 86,7 фоиз овоз берилган. 

 

“Сотсис-А” институти сўровида бу кўрсаткич 87,4 фоизни ташкил этмоқда. Ижтимоий сиёсат институтининг экзитпол натижалари эса респондентларнинг 88,6 фоизи янги Конституцияни қўллаб-қувватлаганини кўрсатган.

 

Шунингдек, Тўқаев янги Конституция қабул қилингани билан фуқароларни табриклади. У референдум ўтказилган 15 март санасини Конституция куни деб эълон қилди. 

 

“Мен кўплаб мамлакатларнинг Конституциялари билан танишдим ва ишонч билан айта оламанки, асосий қонунимиз энг яхшилари қаторида туради”, — деди Тўқаев.

 

Қайд этилишича, референдум куни бутун мамлакат бўйлаб 10 388 та сайлов участкаси очилган. Қозоғистоннинг 54 та мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналарида яна 71 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.