Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори билан учрашди

Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтади, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумотга эга бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19 декабрь куни Император Нарухито билан учрашувдан бошлади.

 

Япония Императори давлат раҳбарини самимий қутлар экан, Ўзбекистон Президентининг бу галги ташрифи Ўзбекистон – Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа эканини таъкидлади.

 

Шавкат Мирзиёев Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.

 

Ўзбек ва япон халқлари географик жиҳатдан бир-биридан олис бўлишига қарамай, уларни менталитетлар, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар ўхшашлиги, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб тургани таъкидланди.

 

Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтади, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумотга эга бўлди. Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилмоқда.

 

Жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Келгуси йили Япониянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Учрашув якунида давлат раҳбари Император Нарухитога Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"