Ўзбекистон

Президент Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

Томонлар барча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этишган.

Президент Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

 

28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан дилдан қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини билдирдилар.

 

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Илгари эришилган, шу жумладан парламентлараро мулоқот доирасидаги келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди.

 

Томонлар барча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда – 2023 йил якуни билан товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ортади. Пойтахт Тошкент ва Ашхобод шаҳарларида савдо уйлари очилди, биргаликда «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонасини барпо этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларида икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси кучаймоқда, ҳудудлараро алоқалар кенгаймоқда. Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари муваффақиятли ўтказилди. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар, шу жумладан Маданият кунлари ва ижодий жамоаларнинг сафарлари ўтказилмоқда.

 

Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.