1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Хитой молия вазири билан учрашди

Мулоқотда етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Президент Хитой молия вазири билан учрашди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазири Лань Фоанни қабул қилди.

 

Хитой молия вазири давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни олий даражадаги келишувларга мувофиқ кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика