Жаҳон

“Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрман”

Зеленский Оқ уйдаги музокаралардан сўнг брифинг ўтказди.

“Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрман”

Украина Президенти Владимир Зеленский урушни тугатиш учун Россия раҳбари Владимир Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида у Оқ уйда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг бирифингда маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, агар бу учрашув муваффақиятли ўтадиган бўлса, президент Трамп ҳам музокараларга қўшилиши мумкин.

 

“Путиннинг мен билан учрашувга рози бўлиши номаълум, бунинг учун Қўшма Штатларнинг босими зарур. Чунки Кремл бу борада ноаниқ баёнотлар бериб, фақат музокаралар даражасини “кўтариш нияти” ҳақида хабар бермоқда”, деган Украина етакчиси.

 

Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича тафсилотлар ўн кун ичида ишлаб чиқилади. Жумладан, Киев бу доирада мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ёрдам олмоқчи.

 

“Ҳудудлар масаласи бу мен билан Путин ўртасида муҳокама қилинадиган масала”, дейди Зеленский.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"