Германия Адлия вазири Марко Бушман Россия президенти Владимир Путин немис тупроғига қадам қўйса, ҳибсга олиш ордерини бажаришини айтди. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри хабар бермоқда.
“Агар Путин келса, Халқаро жиноий суд тезда Интерпол ва шартнома тузувчи давлатларга мурожаат қилади ва ордер ижро этилишини талаб қилади”, — деди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, Миллий ҳуқуқ-тартибот идораларидан фарқли ўлароқ, ХЖС давлат раҳбарларига нисбатан ҳам чора кўриши мумкин.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Халқаро жиноят судининг Путинни ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги қарорини кучли қадам деб атаганди.


