1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқда иккита машина жарликка тушиб кетди

ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қамчиқда иккита машина жарликка тушиб кетди

Ҳодиса 31 июль куни соат 16:00 ларда Қамчиқ довонидан ўтган йўлда содир бўлган. Тошкент-водий йўналишида ҳаракатланган юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида Cobalt ва Matiz йўл четидаги чуқурликка тушиб кетган. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида автомобилларни чуқурликдан олиб чиқишган.

 

ЙТҲ натижасида икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика