Hi-tech

Қандли диабет билан касалланган беморлар учун ортопедик поябзал ихтиро қилинди

Диабетик оёқ синдроми билан оғриган беморларга қулай поябзал кийиб юриш жуда муҳим.

Қандли диабет билан касалланган беморлар учун ортопедик поябзал ихтиро қилинди

 

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро муаллифларига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги қонунга кўра, ИАП 06611 рақамли патент берилди. 

 

Қандли диабет бугунги кунда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Ушбу касаллик билан беморнинг оёғида қон айланиши бузилади. Сезгирлик йўқолади, тўқималар ўлади, қон томирлари таъсирланади, остеоартропатия туфайли оёқ деформацияси пайдо бўлади ва оғриқ сезиш имкони бўлмаган излар пайдо бўлади.

 

Қандли диабет билан касалланган беморнинг оёғи алоҳида эътибор талаб қилади. Оёқда ёриқлар ва ҳатто минимал шилинмалар пайдо бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки бундай беморларда яралар битиши жуда қийин кечади. Бу эса гангренага ва оёқ-қўлларнинг ампутациясига олиб келиши мумкин.Бундан ташқари, диабетик оёқ синдроми билан оғриган беморларда терининг сезгирлиги бузилади ва улар оёқ кийимга тошча кириши ёки тасодифан кирган бегона нарсаларни сезмаслик эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

 

Диабетик оёқ синдроми билан оғриган беморларнинг асосий вазифаси — оёқ терисини ҳар куни мукаммал ҳолатда кузатиб бориш ва сақлашдир. Шу сабабли уларга қулай поябзал кийиб юриш жуда муҳим.

 

 

Ихтиронинг мақсади қандли диабет билан оғриган беморлар учун оёқ кийимларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бошқа шу каби аналоглардан фарқи улардаги камчиликларни тўлдирган ҳолда оёқдаги юкнинг бир хил тақсимланишини таъминлаш, оёқларнинг шикастланишини максимал даражада камайтиришдан иборат.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.