Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўшда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

2026 йил 4 ноябрь куни соат 02:34 да Қирғиз Республикасининг Ўш ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.
Жумладан:
Андижон вилоятида — 2–3 балл;
Фарғона вилоятида — 2–3 балл;
Наманган вилоятида — 2 балл.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 373 километр жануби-шарқда жойлашган.








