1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб қўйди

Айни вақтда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб қўйди

 

Қашқадарё вилоятида 20 ёшли йигит тоғасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳолат Шаҳрисабз шаҳрида 21 июль соат 10:00 ларда содир бўлган. 2004 йилда туғилган A.C. 17 июль куни тоғаси билан жанжаллашиб қолган. Ўшанда тоғаси уни уриб, ота-онасини ҳақорат қилганлиги ёдига тушиб қолган. Оқибатда 1984 йилда туғилган тоғасини иккала елка бўйинларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

 

A.A. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика