Қашқадарёда Нексия–2 велосипеддаги пиёдани уриб юборди
Оқибатда фуқаро шифохона вафот этган.

Бугун, 4 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Автоҳалокат соат 12:55 ларда 4Р-79 Қарши–Чим–Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Чим” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Ҳайдовчи Р.Ф. ўзининг бошқарувида бўлган Нексия–2 русумли автомобилини бошқариб бориб, олдинда ўзи билан бир йўналишда йўлни ўнг томонидан велосипедда ҳаракатланиб кетаётган пиёда О.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда О.А. тан жароҳати олиб, туман шифохонасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







