Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида 2025 йил 8 февраль куни 8-синф ўқувчилари инглиз тили дарси вақтида ўзаро баҳслашиб, бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган. Дарс жараёнида ўқитувчи E.F. тартиб бузилишининг олдини олиш мақсадида ўқувчилардан бирини синфдан чиқиб кетишини сўраган, бироқ ўқувчи бу талабга бўйсунмасдан педагогга нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш ўтказилди. Натижада педагог ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Шунингдек, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя қилмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида баённома расмийлаштирилди.


