энг долзарб

Қашқадарёда пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш, божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 05:30ларда Қарши шаҳрида жойлашган "Чебурек" чойхонаси олдида фуқаро Н.А ноқонуний равишда пиротехника воситалари сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.


Қайд этилишича, фуқаро Н.А.га тегишли пиротехника воситалари бошқарма маъмурий биносига олиб келиниб, холислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилганида умумий қиймати 8 миллион 400 минг сўмлик 42 блокдан иборат "Британик" ва “Трения" ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давомида 13 ноябрь куни  Қарши шаҳар Чақар махалласида яшовчи Н.A. Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 50 блок “Соловейраз Войник” номли тахминий баҳоси 6 миллион 200 минг сўм бўлган пиротехника воситалари кўчада сотаётган вақтида ушланди.

 

Айни вақтда ҳар иккала ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган, Тошкентда “kleksan” дори воситасини ноқонуний муомалага киритаётган шахсларнинг қўлга олингани, ноқонуний дори воситалари манзилига етиб бормагани ҳамда зангиоталик фуқаро 91,5 миллион сўмлик "Ремдесивир" дори воситасини 12 минг долларга сотишга урингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"